Вагинал кандидозни даволаш

Вагинал кандидозни даволаш

Вагинал кандидоз (замбуруғли касаллик) туғиш (репродуктив) ёшидаги аёллар орасида энг кенг тарқалган урогенитал касалликлардан бири саналади.

Вагинал кандидознинг қуйидаги шакллари ажратилади:

  • кандида тарқатувчи
  • ўткир кандидоз
  • сурункали кандидоз – қайталанувчи ва доимий.

Сўнгги йилларда тадқиқотчилар диққатини сурункали такрорланадиган вульвовагинал кандидоз муаммоси кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Қачонки мазкур касалликнинг клиник ифодаланган эпизодлари бир йил давомида  тўрт маротаба қайд қилинса сурункали қайталанадиган вагинал кандидоз (СҚВК) ташхиси қўйилади. Бундан ташқари, СҚВК бўлган аёлларнинг 50 фоизида кандидозли вагинит эпизоди муваффақиятли даволангандан сўнг бир неча кундан 3 ойгача бўлган интервалда касаллик аломатлари яна юзага келади.

Кўп сонли кузатувлар такрорланишларнинг асосий сабабларини аниқлаш имконини берди.

Биринчи навбатда бу:

  • қинни чала даволаш (ташхисдаги хатолик, патоген флорани тўлиқ назоратга олмаслик, замбуруғларга қарши препарат танлашда адашиш);
  • даволанишга тўлиқ риоя этмаслик (бемор даво курсининг узоқ давом этиши сабабли шифокор томонидан ёзиб берилган схемага риоя этмайди, препаратни кўп маротаба қўллаш, дори воситасидан фойдаланишнинг ноқулайлиги ва ҳ.к.);
  • микробларга қарши номувофиқ терапиянинг асоратлари сифатида қин дисбактериози.

Вульвовагинал кандидознинг қайталаниш сабаблари тўғрисидаги янги маълумотлар сўнгги ўн йилликда уни даволашнинг одат бўлиб кетган усулларини ўзгартирилишига сабаб бўлди. Қиёсий тадқиқотларнинг натижаларига кўра, маҳаллий таъсирга эга (кремлар, вагинал (қин учун) таблеткалар ва шамчалар) замбуруғларга қарши препаратларни қўллаш касалликнинг такрорланишлари сонини камайтиришга ёрдам бермаслиги аниқланди. Кўплаб мижозлар маҳаллий терапияни нохуш даволаш тадбири деб ҳисоблайдилар ва даволанишни охирига етказмайдилар.

Кандидозни ва умуман вагинал кандидозни замонавийроқ даволаш усусли – бу замбуруғларга қарши тизимли воситаларни қўллаш ҳисобланади. Флуконазол мутлақ мақбул хавфсизлик профилига эга бўлиб, бу препаратнинг дозасини ошириш ва сурункали қайталанувчи вагинал кандидозни даволаш давомийлигини узайтириш имконини беради.