Стресс замбуруғли касаллик келиб чиқишининг сабаби сифатида

Стресс замонавий инсоннинг доимий ҳамроҳига айланиб қолган. Ҳар томондан стрессга қарши кураш ҳақидаги рекламалар ёғилмоқда. Аммо стресс – бу, айни пайтда, организм учун ижобий туртки ҳам. Тўғри, бу фақат маълум бир вақтгача, яъни яхши ва ёмон кечинмалар давомли тус олгунига қадар давом этади. Шундан сўнг дистресс – организм фаолиятидаги ўзгаришлар билан кечадиган патологик жараён ривожланади.

Организмда қандай ўзгаришлар рўй беради?

Стрессга жавобан буйракусти безлари пўстлоғида норадреналин ва кортизол гормонлари ишлаб чиқарилади. Уларнинг вазифаси – ҳаётий фаолият жараёнларини фаоллаштиришдан иборат. Мушакларни озиқлантириш учун қонда қанд миқдори ортади.

Candida туркумига мансуб замбуруғлар айнан шакар билан озиқланади. Улар организмда доим, лекин жуда оз миқдорда мавжуд бўлади. “Озиқ-овқат” нинг кўпайиши билан (ривожланиш ва кўпайиш учун қулай муҳит пайдо бўлганда) замбуруғлар сони ҳам кўпаяди, бу эса кандидоз ёки молочница ривожланиши билан намоён бўлиши мумкин.

Шунингдек, стресс гормонлари иммунитетни пасайтиради, натижада организм инфекциялар пайдо бўлишига қаршилик кўрсата олмай қолади, фойдали ва зарарли микроорганизмлар нисбатини назорат қила олмайди.

Стресс пайтида замбуруғли касаллик пайдо бўлишига яна нима ёрдам беради?

Кучли ҳиссий кечинмалар пайтида аёлларда овқатланиш одатларининг ўзгариши кузатилади. Баъзилар ўзларини хурсанд қилиш учун торт, пирожний кабиларни еб, стрессни “енгишга” уринадилар. Бу вазн ортиши, гормонал фоннинг ўзгариши ва қондаги қанд миқдорининг кўтарилиши билан бирга кечади.

Бошқалар эса умуман овқат ейишдан тўхтаб, озиб кетадилар. Натижада организмга озуқа моддалари, витаминлар тушмайди. Ёғ тўқимаси етишмаслиги эса жинсий гормонларнинг ўзгариш жараёнини бузади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам Candida туркумига мансуб замбуруғларнинг ҳаддан ташқари ўсиши ва молочница белгилари намоён бўлиши учун қулай шароит юзага келади.

Апатия ҳолати, уйдан чиқишни истамаслик, ўзига қарамаслик жисмоний фаолликнинг пасайишига ёки бутунлай йўқолишига олиб келади. Кичик тос аъзоларида қон димланиши фойдали лактобактериялар учун ҳалокатли бўлса, замбуруғларнинг фаол кўпайишига сабаб бўлади.

Стресс пайтида замбуруғли касаллик қандай қутулиш мумкин?

Стрессли вазият мавжуд бўлса, биринчи навбатда, уни ҳал қилиш талаб этилади. Бунинг учун психолог ёрдами, одатларни ёки иш жойини ўзгартириш талаб қолиниши мумкин.

Қичишиш, қиндан ажралмалар келиши, таъсирланишнинг мавжудлиги аёлни янада асабийлаштиради. Бундай ҳолда, унга гинеколог маслаҳати ёрдам беради.

Даволашнинг замонавий усули – 1 таблетка Фуцис® препаратини бир марта перорал қабул қилишдир.

Фуцис® препарати (таъсир этувчи моддаси – флуконазол) замбуруғли касалликни даволашда энг мақбул танловдир, чунки:

  • қўллаш қулай – даволаш курси учун атиги 1 таблетка кифоя;
  • Candida туркуми замбуруғларига қарши самарали;
  • ўхшаш препаратларга нисбатан нархи ҳамёнбоп;
  • барча аъзо ва тўқималарга яхши сингийди;
  • организм томонидан яхши ўзлаштирилади.

Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта антибиотик қабул қилиш заруратига дуч келган. Ҳар қандай препарат каби улар ҳам ножўя таъсирни келтириб чиқаради. Кўпинча антибактериал даволаш ич келишининг бузилиши ва замбуруғли касаллик ривожланиши билан бирга кечади. Бу препаратларнинг таъсири билан боғлиқ: антибиотиклар нафақат касалликни келтириб чиқарган патоген микроорганизмлар, б...
Батафсил